Мастер-режалар

Лойиҳалар ҳудудлар кесимида тақдим этилган. Ҳар бир материалнинг ҳолати — концепция, ишлаб чиқилаётган режа ёки тасдиқланган мастер-режа — сарлавҳа ёнида кўрсатилган.

  • Лойиҳа концепцияси Бу материал лойиҳа концепцияси ҳисобланади. Тасвирлар визуализация бўлиб, қуриб битказилган объектни акс эттирмайди.
  • Ишлаб чиқилаётган режа Режа ишлаб чиқилиш жараёнида. Ечимлар ўзгариши мумкин.
  • Тасдиқланган мастер-режа Мастер-режа ваколатли органлар томонидан тасдиқланган.

Поп тумани 3

Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, ПОП ТУМАНИ, ГУЛИСТОН МФЙДА ЧОДАК ТУРИЗМ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАСТЕР РЕЖА ЛОЙИҲАСИ

Чодак қишлоғидаги дам олиш ҳудудларини консервация қилиш орқали биз атроф-муҳитни асраш ва барқарор ривожланиш йўлидаги мақсадларимизга эришишни назарда тутамиз. Бунда, Президентимизнинг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилидаги қарорига ҳамоҳанг равишда, бу лойиҳа экологик тоза, иқтисодий самарали ва ижтимоий фойдали ўлишини таъминлашни мақсад қилганмиз. Консервация ишлари натижасида, нафақат табиий бойликлар сақланади, балки маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига, янги иш ўринларининг пайдо бўлишига ҳам катта ҳисса қўшилади. Шунингдек, бу лойиҳа, келажак авлодларга сақланиб қолган тоза ва гўзал табиатни тақдим этиш, уларни экологик масъулиятга ўргатиш, ҳамда “яшил” иқтисодиёт тамойилларини ҳаётга татбиқ этишнинг ёрқин намунасига айланади.

  • 100 га
  • 1
Батафсил
Тасдиқланган мастер-режа

АРАШАН КЎЛЛАР ТИЗИМИ АТРОФИДА ЙИРИК ТУРИСТИК МАЖМУАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ

Aрашан кўли яқинида, Тошкент ва Наманган вилоятлари оралиғида жойлашган, замонавий ва кўп функцияли тоғ дам олиш мажмуаси бўлиб, унинг бош мақсади — меҳмонларга ҳаётнинг беш муҳим элемент Табиат (Nature), Соғлиқ (Wellness), Спорт (Active Life), Таъм (Taste), Қадрият (Culture & Soul) орқали ҳар томонлама бойитувчи ва уйғун тажриба тақдим этишдир.

  • 600 га
  • 1
Батафсил
Тасдиқланган мастер-режа

"Қамчиқ Моунтаин Ресорт" халқаро кўп функсияли тоғ дам олиш туристик зонаси

“Қамчик Моунтаин Ресорт” туристик-рекреацион мажмуи лойиҳаси “Ангрен-Тўрақўрғон” йўл бўйи инфратузилмасини тартибли ташкил этиш мастер-режаси доирасида Қамчиқ довонида барча мавсумларда фаолият юритувчи йирик “Камчик моунтаин ресорт” туристик-рекреацион мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Асосий кўрсаткичлар. Лойиҳанинг умумий қиймати: 67,3 млн евро (жумладан, бюджет маблағлари 1,3 млн евро, хусусий инвестициялар 66 млн евро) Ер майдони: 136,91 гектар (Тошкент вилояти – 124 га, Наманган вилояти – 12,91 га) 3. Кутилаётган натижалар: Кунлик 2,5 минг нафар, йиллик 650 минг нафар сайёҳ оқими ҳамда 3 000 та янги иш ўринларини яратиш Ҳудудий баланс ва йўналишлар Мажмуа ҳудудининг 78,2% қисми (1 071 077 м²) кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан иборат бўлиб, қурилиш майдони 7,2% ни ташкил этади 5. Лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишлар ва зоналар ташкил этилади: Экотуризм, экстремал туризм ва гастрономик туризм зоналари Канат йўллари, станциялар, томоша майдончалари ва осма дор йўллари Меҳмонхона мажмуалари, виллалар, кемпинглар, ресторан ва кафелар, миллий таомлар ҳамда этник ошхоналар Болалар ўйин марказлари, катталар ўйин маркази, чархпалак, зиплайн, роделбан, кичик зоопарк ва пикник ҳудудлари Спорт мажмуалари, от спорти маркази, соғломлаштириш ва тиббиёт масканлари, сув ҳавзалари ҳамда савдо марказлари Молиялаштириш ва амалга ошириш босқичлари Лойиҳа 2026–2027-йилларда давлат бюджети ва хусусий инвесторлар (жумладан, “Камчиқ Моунтаин Ресортинг МЧЖ” ва “Дилменлер Макине Пазарлама Санайи ве Тиcарет Лтд Сти”) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади

  • 136,91 га
  • 1
Батафсил

Тўрақўрғон тумани 1

Тасдиқланган мастер-режа

ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ СОЙИ БЎЙИ МАСТЕР-РЕЖАСИ

Мастер-режа Косонсой сойининг Тўрақўрғон шаҳридан оқиб ўтувчи 2,67 км лик чап қирғоғини йил бўйи ишлайдиган туризм, дам олиш ва сервис кластерига айлантиришни назарда тутади. Ҳозирда ободонлашрилмаган, тартибсиз автотураргоҳ сифатида ишлатилаётган ≈ 11,9 га ҳудуд 11 та функсионал зонага ажратилади: унда 43 та объект ва иншоот жойлаштирилади, 28 та лот эса электрон аукцион орқали хусусий инвесторларга таклиф этилади. Жамоат ҳудудлари — йўлаклар, боғлар, кўприклар ва муҳандислик тармоқлари давлат ҳисобидан қурилади.

  • 11,9 га
  • 1
Батафсил

Косонсой тумани 1

Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ “ОЛМАЗОР” МФЙ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН ТУРИСТИК МАСТЕР-РЕЖА

Наманган вилояти Косонсой туманидаги Олмазор МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган мастер-режа ва инфратузилма лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичлар. 1. Умумий маълумот ва лойиҳанинг мақсади: Жойлашуви: Наманган вилояти, Косонсой тумани, Олмазор МФЙ ҳудуди. Асосий йўналиш: Ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш, замонавий инфратузилма ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини жорий этиш. 2. Энергетика ва "Яшил иқтисодиёт" кўрсаткичлари: Қуёш панеллари: Биноларнинг том қисмига ўрнатиладиган қуёш панеллари ҳудуднинг умумий электр энергияси сарфининг 30%ини қоплайди. Электр энергияси ва трансформаторлар: Лойиҳа доирасида умумий қуввати ва таъминоти учун 7 та янги трансформатор пункти ( Проектная ТП №1 – ТП №7, ГТКП-250/10/0,4 ) ўрнатилиши режалаштирилган. Электромобиллар учун инфратузилма: Автотураргоҳларда замонавий электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил этилади. 3. Муҳандислик-коммуникация ва ҳудудни ёритиш: Ақлли ёритиш тизими: Фотодатчикли (сенсорли) кўча чироқлари тўлиқ қуёш энергиясида ишлайди, ҳаракат вақти автоматик ёниб-ўчиш режимига эга бўлиб, энергия тежамкорлигини таъминлайди. Экологик инфратузилма: Чиқинди сувларни қайта ишлаш тизимлари ҳамда яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган. 4. Транспорт ва логистика инфратузилмаси: Транспорт тармоқлари: Автомобиль йўллари, пиёдалар ва соғломлаштириш йўлакчалари барпо этилади. Жамоат транспорти: Аҳоли ва сайёҳлар учун автобус бекатлари ҳамда махсус “Шуттлебус” бекатлари тизими йўлга қўйилади. 5. Меъморий-лойиҳа ечимлари: Мастер-режа доирасида жамоат ва ижтимоий соҳа объектлари, очиқ майдонлар, ландшафт дизайни, шаҳарсозлик дизайн коди, ҳудуднинг индивидуал логотипи, брендинги ва 3Д визуализацияси тўлиқ ишлаб чиқилган.

  • 100 га
  • 1
Батафсил

Чортоқ тумани 2

Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧОРТОҚ ТУМАНИ “ҚОРАБОҒ” МФЙ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН ТУРИСТИК МАСТЕР-РЕЖА

"Wэлнесс Cитй Чортоқ" туристик объектлар мажмуаси мастер-режаси ва муҳандислик жиҳозлаш кўрсаткичлари бўйича батафсил маълумотлар: Электр таъминоти. Электр таъминоти лойиҳаси ПУЭ ва ШНК 2.07.01-23 меъёрларига ҳамда бош режага асосан 10 кВ ва 0,4 кВ кучланишда ишлаб чиқилган. Электр таъминоти ишончлилик даражаси - ИИ тоифага киради. Туристик мажмуанинг талаб қилинадиган умумий қуввати - 11470 кВт ни ташкил қилади. Ҳудудда 2х250 кВа ҳажмдаги жами 7 та комплект трансформатор пунктларини (КТ_П) ўрнатиш режалаштирилган. Сув таъминоти ва оқава сувлар Ичимлик суви таъминоти бўйича сув муҳофаза ҳудуди сув омбори қирғоқлари бўйлаб 50 метрдан кам бўлмаган майдонни ўз ичига олади. Чортоқ учун оқава сувларни тозалаш иншооти (ЛОС-500): банд қилиш жойи 30х30 метр ва умумий қиймати 9,8 млрд. сўмни ташкил қилади.

  • 60 га
  • 1
Батафсил
Тасдиқланган мастер-режа

“Yangi Chortoq” замонавий турар-жой ва туризм мажмуаси мастер-режаси

“Yangi Chortoq” замонавий турар-жой ва туризм мажмуаси мастер-режаси Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 60 гектар майдонни ўз ичига олган ушбу лойиҳа замонавий турар-жой, ижтимоий соҳа объектлари, санаторий-курорт ва туризм инфратузилмасини ўзида мужассам этган кўп функцияли мажмуани барпо этишга қаратилган. Асосий кўрсаткичлар ва ҳудуд баланси Умумий майдон: 60 гектар. Аҳоли ва хонадонлар: 4 264 та хонадон ва тахминан 20 000 нафар аҳоли. Бинолар ва иншоотлар: 97 та бино ва иншоот, шунингдек 55 та турар-жой биноси (4 дан 12 қаватгача). Ҳудуд баланси: Қурилиш ости майдони 16,1%, йўл ва йўлаклар 39,5%, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар эса 44,4% ни ташкил этади. Лойиҳанинг асосий йўналишлари ва инфратузилмаси Ҳудуд учта асосий сектордаги 22 та лотга бўлинган бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: Сектор-1 (Рекреация ва туризм): Санаторий бинолари, меҳмонхона, ёпиқ спорт комплекси, ресторанлар, канат йўли станцияси ва 2,05 га майдондаги истироҳат боғи. Сектор-2 (Маъмурий-жамоат маркази): Ҳокимият биноси, конференциялар зали, ўқув ва ёшлар марказлари, поликлиника ҳамда автотураргоҳлар. Сектор-3 (Турар-жой массиви): 4–12 қаватли турар-жой бинолари, 2 та мактаб (ҳар бири 550 ўринли), 2 та болалар боғчаси (ҳар бири 280 ўринли) ва супермаркетлар. Иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар Лойиҳанинг умумий инвестиция қиймати 2 140,6 млрд сўмни (тахминан 179 млн АҚШ доллари) ташкил этади. 8 йилга мўлжалланган (2027–2034) амалга ошириш даврида 840 та доимий иш ўрни яратилиши, замонавий уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари барпо этилиши кўзда тутилган.

  • 60 га
  • 1
Батафсил

Чуст тумани 1

Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧУСТ ТУМАНИ “ЧУСТНОН-ДЎСТЛАРОБОД” МФЙ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН ТУРИСТИК МАСТЕР-РЕЖА

Мастер-режанинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари Чуст тумани «Чустнон–Дўстларобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ишлаб чиқилган «Резаксой: соҳилбўйи туризм мажмуаси» мастер-режаси сув омбори атрофида ягона туристик-рекреацион ҳудудни шакллантиришни назарда тутади. Мастер-режада меҳмонхоналар, коттежлар, соғломлаштириш ва фаол туризм объектларини ягона ҳудудда жойлаштириш, соҳилбўйи дам олиш масканларини ташкил этиш ҳамда савдо ва сервис хизматларини ривожлантириш бўйича лойиҳавий ечимлар белгиланган. Ҳудуднинг асосий лойиҳалари қуйидагилардан иборат: • меҳмонхоналар ва виллалар; • санаторий ва SPA мажмуаси; • киберарена; • тюбинг ва мини-гольф майдонлари; • сув бўйида дам олиш масканлари; • соҳилбўйи коттежлари; • савдо ва сервис объектлари. Мастер-режада жами 10 та инвестиция лоти шакллантирилган бўлиб, ҳар бир лот бўйича алоҳида паспортлар ишлаб чиқилган.

  • 51,8 га
  • 1
Батафсил

Янгиқўрғон тумани 1

Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ “ҚАЙРОҚИ” МФЙ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН ТУРИСТИК МАСТЕР-РЕЖА

Ҳудудининг табиий ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида туризм марказининг мастер-режаси ишлаб чиқилган. Мастер-режада тоғли ҳудуднинг табиий хусусиятлари ва мавжуд ландшафтини инобатга олган ҳолда туристик-рекреацион объектларни жойлаштириш, ҳудудни ободонлаштириш ва зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини шакллантириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилган.

  • 90 га
  • 1
Батафсил

Норин тумани 1

Тасдиқланган мастер-режа

“Norin Riverside Complex” туристик зонаси лойиҳаси

“Norin Riverside Complex” туристик зонаси лойиҳаси ҳақида қисқача маълумот: Жойлашуви: Наманган вилояти, Норин тумани, “Пахтакор” массиви, Норин дарёсининг чап соҳили. Майдони: 23,9 гектар (дастлабки 18,3 га эди, кейинчалик кенгайтирилди). Асосий мақсад: Ҳудудни замонавий туризм, рекреация ва соғломлаштириш масканига айлантириш, оилавий дам олиш, глемпинг, дача, спорт ва кўнгилочар хизматларни йўлга қўйиш. Тузилиши: Ҳудуд 108 та лотга (16,14 га) бўлинган бўлиб, улар 15 та функционал гуруҳга бирлаштирилган. Шунингдек, давлат маблағлари ҳисобидан 7 та жамоат объекти (кириш зонаси, амфитеатр, болалар майдончаси, wоркоут, кема-ресторан, панорамали террасса ва қайиқ сайри) барпо этилади. Инвестиция ва муддат: Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 262,2 млрд сўмни ташкил этади (шундан 223,8 млрд сўм хусусий, 38,4 млрд сўм давлат инвестицияси). Лойиҳа 2027–2029-йилларда 3 босқичда амалга оширилади. Иш ўринлари: 560 тадан ортиқ доимий иш ўрни яратилади. Муҳим шартлар: Ҳудуд сув муҳофаза зонасида жойлашгани сабабли, фақат бир қаватли, енгил конструкцияли иншоотлар қурилади, оқова сувлар эса локал тозалаш иншоотлари орқали тозаланади. Лотлар инвесторларга аукцион орқали таклиф этилади.

  • 23,9 га
  • 1
Батафсил