Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧУСТ ТУМАНИ “ЧУСТНОН-ДЎСТЛАРОБОД” МФЙ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН ТУРИСТИК МАСТЕР-РЕЖА

  • Чуст тумани
  • Сув омбори атрофи
  • 51,8 га

Умумий режа

Мастер-режанинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари
Чуст тумани «Чустнон–Дўстларобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ишлаб чиқилган «Резаксой: соҳилбўйи туризм мажмуаси» мастер-режаси сув омбори атрофида ягона туристик-рекреацион ҳудудни шакллантиришни назарда тутади.
Мастер-режада меҳмонхоналар, коттежлар, соғломлаштириш ва фаол туризм объектларини ягона ҳудудда жойлаштириш, соҳилбўйи дам олиш масканларини ташкил этиш ҳамда савдо ва сервис хизматларини ривожлантириш бўйича лойиҳавий ечимлар белгиланган.
Ҳудуднинг асосий лойиҳалари қуйидагилардан иборат:
• меҳмонхоналар ва виллалар;
• санаторий ва SPA мажмуаси;
• киберарена;
• тюбинг ва мини-гольф майдонлари;
• сув бўйида дам олиш масканлари;
• соҳилбўйи коттежлари;
• савдо ва сервис объектлари.
Мастер-режада жами 10 та инвестиция лоти шакллантирилган бўлиб, ҳар бир лот бўйича алоҳида паспортлар ишлаб чиқилган.

Чизмалар ва тасвирлар

Тасвирни катталаштириб кўриш учун устига босинг.

Мастер-режа