"Қамчиқ Моунтаин Ресорт" халқаро кўп функсияли тоғ дам олиш туристик зонаси
- Поп тумани
- Тоғли ҳудуд
- 136,91 га
Умумий режа
“Қамчик Моунтаин Ресорт” туристик-рекреацион мажмуи лойиҳаси “Ангрен-Тўрақўрғон” йўл бўйи инфратузилмасини тартибли ташкил этиш мастер-режаси доирасида Қамчиқ довонида барча мавсумларда фаолият юритувчи йирик “Камчик моунтаин ресорт” туристик-рекреацион мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Асосий кўрсаткичлар.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 67,3 млн евро (жумладан, бюджет маблағлари 1,3 млн евро, хусусий инвестициялар 66 млн евро)
Ер майдони: 136,91 гектар (Тошкент вилояти – 124 га, Наманган вилояти – 12,91 га) 3.
Кутилаётган натижалар: Кунлик 2,5 минг нафар, йиллик 650 минг нафар сайёҳ оқими ҳамда 3 000 та янги иш ўринларини яратиш
Ҳудудий баланс ва йўналишлар
Мажмуа ҳудудининг 78,2% қисми (1 071 077 м²) кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан иборат бўлиб, қурилиш майдони 7,2% ни ташкил этади 5. Лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишлар ва зоналар ташкил этилади:
Экотуризм, экстремал туризм ва гастрономик туризм зоналари
Канат йўллари, станциялар, томоша майдончалари ва осма дор йўллари
Меҳмонхона мажмуалари, виллалар, кемпинглар, ресторан ва кафелар, миллий таомлар ҳамда этник ошхоналар
Болалар ўйин марказлари, катталар ўйин маркази, чархпалак, зиплайн, роделбан, кичик зоопарк ва пикник ҳудудлари
Спорт мажмуалари, от спорти маркази, соғломлаштириш ва тиббиёт масканлари, сув ҳавзалари ҳамда савдо марказлари
Молиялаштириш ва амалга ошириш босқичлари
Лойиҳа 2026–2027-йилларда давлат бюджети ва хусусий инвесторлар (жумладан, “Камчиқ Моунтаин Ресортинг МЧЖ” ва “Дилменлер Макине Пазарлама Санайи ве Тиcарет Лтд Сти”) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади
Чизмалар ва тасвирлар
Тасвирни катталаштириб кўриш учун устига босинг.