Тасдиқланган мастер-режа

“Norin Riverside Complex” туристик зонаси лойиҳаси

  • Норин тумани
  • Дарё бўйи
  • 23,9 га

Умумий режа

“Norin Riverside Complex” туристик зонаси лойиҳаси ҳақида қисқача маълумот:
Жойлашуви: Наманган вилояти, Норин тумани, “Пахтакор” массиви, Норин дарёсининг чап соҳили.
Майдони: 23,9 гектар (дастлабки 18,3 га эди, кейинчалик кенгайтирилди).
Асосий мақсад: Ҳудудни замонавий туризм, рекреация ва соғломлаштириш масканига айлантириш, оилавий дам олиш, глемпинг, дача, спорт ва кўнгилочар хизматларни йўлга қўйиш.
Тузилиши: Ҳудуд 108 та лотга (16,14 га) бўлинган бўлиб, улар 15 та функционал гуруҳга бирлаштирилган. Шунингдек, давлат маблағлари ҳисобидан 7 та жамоат объекти (кириш зонаси, амфитеатр, болалар майдончаси, wоркоут, кема-ресторан, панорамали террасса ва қайиқ сайри) барпо этилади. Инвестиция ва муддат: Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 262,2 млрд сўмни ташкил этади (шундан 223,8 млрд сўм хусусий, 38,4 млрд сўм давлат инвестицияси). Лойиҳа 2027–2029-йилларда 3 босқичда амалга оширилади. Иш ўринлари: 560 тадан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.
Муҳим шартлар: Ҳудуд сув муҳофаза зонасида жойлашгани сабабли, фақат бир қаватли, енгил конструкцияли иншоотлар қурилади, оқова сувлар эса локал тозалаш иншоотлари орқали тозаланади. Лотлар инвесторларга аукцион орқали таклиф этилади.

Чизмалар ва тасвирлар

Тасвирни катталаштириб кўриш учун устига босинг.

Мастер режа