Тасдиқланган мастер-режа

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ “ОЛМАЗОР” МФЙ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН ТУРИСТИК МАСТЕР-РЕЖА

  • Косонсой тумани
  • Тоғли ҳудуд
  • 100 га

Умумий режа

Наманган вилояти Косонсой туманидаги Олмазор МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган мастер-режа ва инфратузилма лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичлар.
1. Умумий маълумот ва лойиҳанинг мақсади: Жойлашуви: Наманган вилояти, Косонсой тумани, Олмазор МФЙ ҳудуди. Асосий йўналиш: Ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш, замонавий инфратузилма ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини жорий этиш.
2. Энергетика ва "Яшил иқтисодиёт" кўрсаткичлари: Қуёш панеллари: Биноларнинг том қисмига ўрнатиладиган қуёш панеллари ҳудуднинг умумий электр энергияси сарфининг 30%ини қоплайди. Электр энергияси ва трансформаторлар: Лойиҳа доирасида умумий қуввати ва таъминоти учун 7 та янги трансформатор пункти ( Проектная ТП №1 – ТП №7, ГТКП-250/10/0,4 ) ўрнатилиши режалаштирилган. Электромобиллар учун инфратузилма: Автотураргоҳларда замонавий электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил этилади.
3. Муҳандислик-коммуникация ва ҳудудни ёритиш: Ақлли ёритиш тизими: Фотодатчикли (сенсорли) кўча чироқлари тўлиқ қуёш энергиясида ишлайди, ҳаракат вақти автоматик ёниб-ўчиш режимига эга бўлиб, энергия тежамкорлигини таъминлайди. Экологик инфратузилма: Чиқинди сувларни қайта ишлаш тизимлари ҳамда яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.
4. Транспорт ва логистика инфратузилмаси: Транспорт тармоқлари: Автомобиль йўллари, пиёдалар ва соғломлаштириш йўлакчалари барпо этилади. Жамоат транспорти: Аҳоли ва сайёҳлар учун автобус бекатлари ҳамда махсус “Шуттлебус” бекатлари тизими йўлга қўйилади.
5. Меъморий-лойиҳа ечимлари: Мастер-режа доирасида жамоат ва ижтимоий соҳа объектлари, очиқ майдонлар, ландшафт дизайни, шаҳарсозлик дизайн коди, ҳудуднинг индивидуал логотипи, брендинги ва 3Д визуализацияси тўлиқ ишлаб чиқилган.

Чизмалар ва тасвирлар

Тасвирни катталаштириб кўриш учун устига босинг.

Мастер-режа