Поп туманида туризм ҳудудига ажратилган ер майдонлари ўрганилди

Наманган вилоятида туристик-рекреацион ҳудудларни изчил ривожлантириш, туризм лойиҳалари учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда мавжуд масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида Поп туманида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.

Наманган туристик-рекреацион ҳудудларини ривожлантириш дирекцияси директори А. Аҳмедов бошчилигидаги масъуллар Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида, Қамчиқ довони бошланиш қисмида туризм маскани ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларининг амалдаги ҳолатини жойига чиққан ҳолда кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 июндаги ПҚ–220-сон қарори асосида мазкур ҳудуддаги 50 гектар ер майдони Наманган туристик-рекреацион ҳудудларини ривожлантириш дирекциясига бириктирилган.

Ўрганиш жараёнида ушбу майдоннинг 4,44 гектар қисми бўйича 18 нафар фуқаро номига Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги томонидан аввал тузилган ижара шартномалари мавжудлиги юзасидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди.

Масъул ташкилотлар ва фуқаролар иштирокида ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми, белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда келгусида ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилаётган туристик лойиҳалар хусусида тегишли тушунтиришлар берилди, мавжуд масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, ер майдонларини самарали ўзлаштириш, замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш, тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш ҳамда ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни белгиланган тартибда ҳал этиш ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.