Тўрақўрғонда тадбиркорлик учун янги имкониятлар!

Соҳил бўйида ресторан ва кафелар, миллий таомлар масканлари, ҳунармандчилик ва савдо расталарини жойлаштириш режалаштирилган. Очиқ амфитеатр, санъат хиёбони, гулзорлар ва фотозоналар эса ҳудуднинг жозибадорлигини оширади.

Тўрақўрғонда тадбиркорлик учун янги имкониятлар!

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан оқиб ўтувчи Косонсой сойи бўйини замонавий дам олиш ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилди.

Лойиҳа қарийб 11,9 гектар майдон ва 2,67 километрлик соҳил бўйини қамраб олади. Ҳудудда 11 та функционал зона, 43 та объект ва иншоот ҳамда тадбиркорлар учун 28 та инвестиция лоти назарда тутилган.

Мастер-режага мувофиқ, сой бўйлаб узлуксиз саломатлик йўлаги ва велосипед йўлаклари ташкил этилади. Икки қирғоқни боғловчи бешта пиёдалар кўприги аҳолининг ҳаракатланиши учун қулайлик яратади.

Соҳил бўйида ресторан ва кафелар, миллий таомлар масканлари, ҳунармандчилик ва савдо расталарини жойлаштириш режалаштирилган. Очиқ амфитеатр, санъат хиёбони, гулзорлар ва фотозоналар эса ҳудуднинг жозибадорлигини оширади.

Болалар учун сув ўйинлари ва батут майдонлари, фаол дам олишни ёқтирувчилар учун картинг, пейнтбол ҳамда спорт майдончалари кўзда тутилган.

Шунингдек, учта автотураргоҳ, электромобилларни қувватлаш станциялари, замонавий ёритиш ва муҳандислик тармоқларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мавжуд дарахтларни сақлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Лойиҳа доирасида 300 га яқин доимий иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Инвестиция лотлари «E-auksion» электрон платформасида савдога қўйилди. Тадбиркорлар лотлар ҳақида батафсил маълумотни Наманган туристик-рекреацион ҳудудларини ривожлантириш дирекциясининг namresort.uz сайтидан олишлари мумкин.

Косонсой соҳилини йил давомида аҳоли ва меҳмонларга хизмат қиладиган обод масканга айлантириш — мастер-режанинг асосий мақсади.

Тўрақўрғонда янги бизнесингизга асос солинг!

Связанные материалы